Аввалроқ сайтимизда «Ўзбек давлат цирки»да артистнинг баландликдан йиқилиб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун ижтимоий тармоқларда артист Ирина Валтер билан бу ҳодиса қандай юз бергани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Эслатиб ўтамиз, Ирина Валтерга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилган. Тиббий текширув натижаларига кўра чап оёқ бўғимларининг чўзилиш ташхиси қўйилган. Ҳозирда Ирина Валтернинг аҳволи яхши, уй шароитида даволаниш ишлари давом эттирилмоқда.