2019 йил 3 сентябрь куни соат 01:30 ларда Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган 31 ёшли Ш.Н. Lacetti русумли автомашинасини Тўрақўрғон туманидан ўтувчи «Пунгон—Наманган» йўлининг 69-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни назорат қила олмай, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи Ш.Н. ва машинада йўловчи сифатида кетаётган, «Обод» маҳалласида яшаган 31 ёшли О.А. ҳамда «Мовароуннаҳр» маҳалласида яшовчи 27 ёшли Б.Н. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчи Ш.Н. ва йўловчи О.А. касалхонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.