Тошкентда ваҳший қотиллик содир этилди. Бу ҳақда Jahon.uz хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, Сергели тумани Маъмурий ишлари бўйича суди раиси ёрдамчиси Обид Шомақсудов собиқ ички ишлар ходими 1964 йилда туғилган Рустам Эргашев томонидан ўлдирилган. У бу ишни пул сабаб қилган. Р. Эргашев О. Шомақсудовдан 5 минг доллар қарз сўраб, шунинг 4 минг долларини олган ва ўша пулларни қайтармаслик учун Шомақсудовни йўқ қилмоқчи бўлган.
Р. Эргашев ўзининг жиной режасини амалга оишриш учун О. Шомақсудовни базмга таклиф қилган ва унга уйқу дори бериб, ҳушини йўқотганда бошига тош билан уриб, тириклайин кўмиб юборган. Натижада Шомақсудов вафот этган. Эргашевга ушбу ишни амалга оширишда 1966 йилда туғилган Аманов Бахром ёрдам берган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.