Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида броконьерлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига қарата ўқ узган.
Маълум бўлишича ўқ узган шахслар кийикларни овлаган ва уларни қўлдан бой бермаслик учун инспекторларни ўққа тутган. Броконьерлар 4-5 киши бўлган ва уларга ўрмон хўжалиги ходими ҳам ҳамроҳлик қилган. Улар 20 бош кийикни отиб ўлдирган.
"Дарё"нинг хабар қилишича улар Қораўзак туманидан бўлишган ва ҳозирда Қораўзак туман ички ишлар бўлимига олиб келинган.
Улар инспекторларнинг машинасини ўққа тутгандан сўнг, машина юра олмай қолган.