Мўқнойда кийик овлаган броконьерлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторлари Т.Торениязов, Д.Каллибеков ва А.Калимбетовларга нисбатан ўқ узгани ҳақида хабар берган эдик.
"Дарё"нинг Бош прокуратура ахборотига таяниб хабар беришича броконьерлар инспектортлардан қочиб кетиш мақсадида уларнинг автомашинасининг балонига ўқ узган. Шундан сўнг ов қилган 5 нафар броконьер давлат рақамисиз бўлган "Уаз" автомашинасида қочиб кетган.
Ўша воқеадан сўнг 6 сентябр куни уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида броконьерларнинг 3 нафари ушланган. Ҳозирда қолган 2 таси қидирувга берилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.