Аввалроқ сайтимизда "жаҳон.уз"нинг маълумотига таянган ҳолда Тошкентда суд раиси ёрдамчиси тириклайин кўмиб юборилганлиги натижасида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича ўша ҳодиса жорий йилнинг 26 феврал санасида содир бўлган. 27 август куни эса жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси О.Қличев раислигида (халқ маслаҳатчилари Х.Рихсиева, Г.Қосимова) суд бўлиб ўтган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизматининг хабар қилишича Р.Эргашев 20 (йигирма) йил муддатга, Б. Амонов эса 17 (ўн етти) йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.