Сурхондарёда 62 ёшли кимё фани ўқитувчиси 11 синф ўқувчи қизни зўрлади. Воқеа Олтинсой туманида содир бўлди. Бу ҳақда Ca-news хабар қилди.
Ўқитувчи дарслардан сўнг "репетиторлик қиламан" деб ўқувчини олиб қолган ва зўрлаган. Ўқитувчи ўқувчини ота-онасига айтмаслик билан доим қўрқитиб келган.
Қизнинг онаси фарзандининг қўлида қиммат телефонни кўриб қолгандан сўнг ундан шубҳалана бошлаган. Аёл қизни тинмай сўроқ қилавергач қиз ҳаммасини айтиб берган. Маълум бўлишича ўқитувчи қизга ҳеч кимга "гуллаб" қўймаслиги учун баъзида қиммат совғалар ҳам бериб турган.
Вазиятдан хабар топган она ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Дастлабки маълумотларга кўра ўқитувчи ўқувчини 2017 йилда зўрлаган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 128 моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.