Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туман ҳокими Толибаев Даўлет Аяпбергенович автоҳалокатга учради. Бу ҳақда "Ҳордиқ.уз" хабар қилди.
Айтишларича, Қонликўл тумани ҳокими хизмат автомашинасида ЙТҲга учраган. Ҳолат 4 сентябрь куни Қонликўл туманида юз берган. Ҳайдовчи касалхонага ётқизилган. Ҳоким ҳақида эса ҳозирча маълумот йўқ.
Ҳозирда машина туман ИИБ жарима майдонида.
Хабар беришларича, ҳокимнинг «Каптива»си «Нексия-3» автомашинаси билан тўқнашиб кетган, дея хабар қилди манба.