Навоийда раҳбар аёл ўз уйида ўлдирилди

9-09-2019, 19:05
Ҳодиса
Навоийда раҳбар аёл ўз уйида ўлдирилди
Навоий вилояти Навбаҳор тумани халқ таълими бўлими раҳбари Мадина Атаниязова турмуш ўртоғи томонидан ваҳшийларча ўлдирилди.

Дастлабки хулосаларга кўра, жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат тахминан 20:20ларда Мадина Атаниязова ишдан келиб, эгнидаги кийимларини алмаштириш мақсадида ётоқхонасига кирган вақтида унинг турмуш ўртоғи Ш.Р. хонадаги кийим жавони ортидан чиқиб, Мадинага қўлидаги ошхона пичоғи билан ҳужум қилган. Мадина Атаниязова олган тан жароҳатларидан ички ва ташқи қон кетиши натижасида воқеа жойида вафот этган. Унинг турмуш ўртоғи ўта маст ҳолда бўлган.

Мадина Атаниязова Хоразм вилоятида туғилган. Бундан икки йил аввал вилоят ХТБ бўлим бошлиқлигидан Навбаҳор тумани ХТБ раҳбарлигига ўтказилган.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

Фикрлар:
Акмалиддин 9 сентябр 2019 19:14
Рашк окибати бу, рашк килмаслик учун бокиб куйиш керак
Одинахон Назарова 9 сентябр 2019 20:08
Афсус, оила психологияси билиш керак булган энг мухим илм !
АхмедоваСаида 9 сентябр 2019 20:10
Кучсиз, қўрқоқ эркак аёлга қўл кўтаради. Нима бўлди энди, умри қамоқда ўтади. Болалари эса етим. Ароқ ичиш оқибатида жуда кўп ёмонликлар бўлмоқда
murod Kodirov 9 сентябр 2019 20:12
Икки йил олдин рашқ қилиш керак эди.
Феруза 9 сентябр 2019 20:29
Узбек тилида тулик берилиб рахмат. upl.uz маьлумотлар чал ёритилади
Xayrullo Abdullayev 9 сентябр 2019 20:56
Мастлик, ичкилик окибати бу.
Элёр 9 сентябр 2019 21:46
Бир гап бўлган
Асал 9 сентябр 2019 22:02
воз кечиш керак бунақа эрдан, бунақа носоғлом муҳитда яшаб бўлмайди, аёллар эрдан чиққан дейишдан номус қилиб нокас эркакка чидаб яшашга мажбурми? Охир оқибат бевақт кўз юмди.
Бахром 9 сентябр 2019 22:04
Демак бу аёл эрига хиёнат килган.
Алишер мардонов 9 сентябр 2019 23:23
Шамол булмаса дарахтни учи кимилламайди
Фарход 10 сентябр 2019 00:35
Минг афсус, арокни чикарганни уйи куйсин!!!!
Илёсжон. 10 сентябр 2019 05:21
"Бир балоси булмаса шудгорда куйрук на килур". Эри ахмокмасдир бесабаб куккисдан хотинини улдирадиган. Балки аёлнинг узи бук еб куйгандир.
Наргиз 10 сентябр 2019 05:59
Мусулмон эркак аелини кучада юришини коралайди рахбарлик аелларни ишимас укитувчи бб ишласа балки шунча кунгилсизлик булмасмиди
Amrullo Akhmedov 10 сентябр 2019 06:32
Воқеа тавсилотлари тўлиқ ёритилмаган, эркакнинг шу ишга нима мажбурлаганини билмай туриб масалага ойдиклик кирита олмаймиз. Яқин кунларда тергов органи бунинг асосий сабабини аниқлайди. Бироқ аёлнинг оппоқ эканлигига ҳам шубҳам бор.
Сунбула Паризод 10 сентябр 2019 08:06
Эрига хиенат килмаетган аеллар хам аевсиз калтакланади номус килиб аелларимиз эрдан чикишга куркишади .Минталитетимизни камчилиги шу .Озгина оила этикаси еки оддий эр хотин бир бириг хурматни йулга куйолмаярмиз афсус.
Жўрабек 10 сентябр 2019 08:23
Ойу ҳавасга, обрўга, курсига муккасидан кетган айрим аёл раҳбарларнинг эътиборсиз қолдирилган эрларининг хулосаси бу.
Саида 10 сентябр 2019 08:35
Нима булганида хам улдирмаслик кк, ах ок заиф эркак
Ойдин 10 сентябр 2019 09:30
Мен эримга хеч качон хоёнат килмаганман мен хам оилани узим тебратаман лекин доим калтак еган пичок еган менман бунт сабаби Эр ишламеди Хар Бир гапимни нотогри тушунади пулдорликга йуяди буни сабаби эркакларга иш йук аёл пул топса эр шунака булиб колади неччи мартта улимлардан колдим бу сафар тирик колишимга ишонмиман
Адхам 10 сентябр 2019 11:24
Караши утмаган эр гапира бошлайди, гапи утмаган сукина бошлайди, сукиши утмаса ура бошлайди...
Пичоклабтими тамом
Дилноза 10 сентябр 2019 13:49
Нима сабабдан бу аёлни Эри улдирганини билмадимку лекин аёлларнинг оила тебратишига битта курсини эгаси булишига купрок эркаклар сабаб булади, шу нарсага йул куйиб беради, ишлаб пул топиб таъминлаб куйсинде кейин эркакман диб керилсин!
Jim Cheri 10 сентябр 2019 14:05
Узбек мусульмон халк,и ичкилик ортидан куп хатоликка йул к,уйвомиз. Лекин хамага румол, сок,ол проблема.
Гафур 10 сентябр 2019 14:51
Агар хотин кишит уз эри билан муносабатини яхшиламаса яшашнинг кураги булмайди.Хотин Эрини узидан устун куйиб хурмат килса фарогон турмуш булади.
Назира 10 сентябр 2019 15:10
Ичаверганидан мияси ҳам суюлиб кетган экан, аввало раҳбарликка изн бермасин эди. Қолаверса рашк қилишга арзийдиган ҳусни ҳам бор эканда.
Mustafo Salim 10 сентябр 2019 16:01
Ko'p narsalar yozilmagan
ШАХЗОДА 10 сентябр 2019 16:36
Ойдинга гапим нега караб утирибмиз сизни эрингиз улдириб куйсачи? Йукотинг, ажралинг,болаларингизни уйланг, улар учун яшашингиз керак! Бу сафар тирик коламанми эмиш? Астагфуруллох ! Жон жигарларингиз борми? Ота онангиз бордир караб утиришибдими, качон улдираркан, деб. Уйгонинг, ажралинг жонинггизга рахмингиз келсин!
Мактуба 10 сентябр 2019 16:42
астагфируллох
Жавохир 10 сентябр 2019 18:11
Ойдин,
Оллох асрасин сизни опа,хеч качон тушкунликка тушманг
Kamol 10 сентябр 2019 18:25
Voqeani ommaga taqdim qilishning ma‘lum shartlari bo‘lishi shart. Mana shu shartlarga javob bermaydigan, to‘liq yoritilmagan maqolalarni chop etishni to‘xtatish kerak. Falonchi falonchini o‘ldiribdi deyish bilan tugatilayotgan maqolalar bunday shartlarga javob bermaydi. Ikki g‘iybatchining mish-mishga o‘xshaydi. Yoki xalq ongiga ma‘lum g‘oyani (idealogiyani) singdirish maqsadida yozilgan bir tamonlama maqolaga o‘xshab qolibdi (balkim bu maqola unday maqsadda emasdir). Bunga g‘arb OAVlaridan juda ko‘p misollar keltirish mumkin. Yoki Naom Chomskyning "Manufacturing consent" kitobidan g‘arbning boshqaruvchi elitasining o‘z xoxish va istaklarini xalq ham talab qilishi uchun OAVdan qanday foydalanishi haqida to‘liq ma'lumotlar olish mumkin. Hukumat xalq talab qilgan narsani bajardi - bu demokratiya. Xalqning bir narsani talab qilishi xalqga berilgan ma'lumotlarnining natijasi. Xalqga ma'lumotlarni o‘sha hukumat berayapti. Har xil vositalar yordamida. Xalqga berayotgan voqealar yoki o‘zlari tomonidan sahnalashtirilgan (masalan 9/11), yoki ularga maq'ul bo‘lgan xaqqoniy voqeani har kuni bosh sahifalarda takror va takror xalqga beriladi. Shunda g‘arb biz xalq istagini bajarayotgan demokratik tizimmiz deb ko‘kragiga uradi. Dunyoning qolgan mamlakatlari esa bunga ishonadi.

Voqeani ommaga taqdim qilishning ma‘lum shartlari bo‘lishi shart. Mana shu shartlarga javob bermaydigan, to‘liq yoritilmagan maqolalarni chop etishni to‘xtatish kerak. Falonchi falonchini o‘ldiribdi deyish bilan tugatilayotgan maqolalar bunday shartlarga javob bermaydi. Ikki g‘iybatchining mish-mishga o‘xshaydi. Yoki xalq ongiga ma‘lum g‘oyani (idealogiyani) singdirish maqsadida yozilgan bir tamonlama maqolaga o‘xshab qolibdi (balkim bu maqola unday maqsadda emasdir). Bunga g‘arb OAVlaridan juda ko‘p misollar keltirish mumkin. Yoki Naom Chomskyning "Manufacturing consent" kitobidan g‘arbning boshqaruvchi elitasining o‘z xoxish va istaklarini xalq ham talab qilishi uchun OAVdan qanday foydalanishi haqida to‘liq ma'lumotlar olish mumkin. Hukumat xalq talab qilgan narsani bajardi - bu demokratiya. Xalqning bir narsani talab qilishi xalqga berilgan ma'lumotlarnining natijasi. Xalqga ma'lumotlarni o‘sha hukumat berayapti. Har xil vositalar yordamida. Xalqga berayotgan voqealar yoki o‘zlari tomonidan sahnalashtirilgan (masalan 9/11), yoki ularga maq'ul bo‘lgan xaqqoniy voqeani har kuni bosh sahifalarda takror va takror xalqga beriladi. Shunda g‘arb biz xalq istagini bajarayotgan demokratik tizimmiz deb ko‘kragiga uradi. Dunyoning qolgan mamlakatlari esa bunga ishonadi.
Фарход. Асланов 10 сентябр 2019 19:11
Михир. Окибатли. Булайлик
Шахзода 10 сентябр 2019 23:14
Мени ёшликда бирга катта булган энг якин дугонам эди,Сизлардан илтимос булар булмас хар хил гаплани ёзовурмангла,22/08 да телеграммдан менга смс ёзганди,навоидаги кв,,,,да эримни бир аёл билан ушлаб олдим,жанжалашдик кейин уйдан чикиб кетти,у менга качон келасиз, хаётдан ,яшашдан зерикиб кетдим,утириб гаплашардик деб ёзворганди,

Мени энг якин дугонам эди,булар булмас гаплани ёзавермангла илтимос,хар ким оиласини узи билади канакилигини

Афсус,афсус
Ибрат Миен 11 сентябр 2019 06:25
Арак деган шайтон узбек, мусулмон жамоасида такик килинмагунча, оналар, аеллар,болалар, яхшилар хаети хавф остида. Кандай сабаб булмасин, одамкуш умрбод озодликдан махпум килиниши лозим. Эсиз, она, эсиз киз, эскиз аел!
A g 11 сентябр 2019 09:46
Faqat xaqiqatni yozish kerak. Xarkimni qulidan kemaydi uz ayolini uldirish. Jiddiy sabab deb uylayman. Xozir aksaryat ayollar buzilib ketgan, bunga 99 foyiz erkaklar kuz yummoqda.
Собиржон Каримов 11 сентябр 2019 16:09
Тўлиқ тафсилот берилмаган шунинг учун бирисини айблаш нотўғри, яна ким кўрипти уни ечинаётганида шкафни орқасидан эри чиққанини? Демак учинчи шахс ҳам бўлганми?
G 11 сентябр 2019 21:07
Канаканги саводсизлар езди тушуниб булмайди аник равшан езсин тушунадигон килиб
Санжар 12 сентябр 2019 07:52
Шу жазога лойиқ бўлгандирда
Оллох жазосини бергандирда
Рохат розиева 12 сентябр 2019 22:44
Ойдин бунака эрнинг боридан йуги яхши.
Акбар 13 сентябр 2019 14:23
Оллох рахматига олсин омин

Оллох рахматига олсин

Оллох рахматига олсин
Махбуба 14 сентябр 2019 19:18
Рахбар аёлларга иснод.эплолмаса нима килади кучага чикиб .эркак киши хеч качон хиёнатни кечирмайди.

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

Жасурбек Ибрагимовнинг онаси Президентга яна мурожаат қилди

2017 йилда “Баровский” коллежи талабаси Жасурбек Ибрагимов вафот этган эди. Унинг вафоти юзасидан 6 нафар шахс...
Кеча, 21:37
/ Муҳокамалар +1

Видео: Тошкентда рашкчи севгилисидан пичоқланган йигит унга уйланишга аҳд қилди

Тошкентда қиз севган йигитини пичоқлаб қўйди. Икки севишган Умид ва Мафтуна бир-бирини жуда яхши кўрган ва улар...
Кеча, 21:10
/ Муҳокамалар +1

Жуманазар Раҳмоновга ташхис қўйилди: у даволанишга муҳтож деб топилди (+фото)

Аввалроқ Жуманазар Раҳмоновнинг айтган фикрлари ижтимоий тармоқларни "портлатган" эди. У ўзга сайёрага боргани, у...
Кеча, 20:45
/ Муҳокамалар +1

Видео: ЎзЛиДеП вакили “Адолат” партияси номзодининг ерда ётган баннерини деворга қайта “ёпиштириб” қўйди

Бизга маълумки ҳозирда сайловолди тарғибот тадбири авжига чиққан. Ана шундай вазиятда ЎзЛиДеП вакиллари сайлов...
Кеча, 20:14
/ Муҳокамалар +1

Сурхондарёнинг собиқ ҳокими шахсан ўзи саломатлиги ҳақида маълумот берди

Аввалроқ сайтимизда Сурхондарёнинг собиқ ҳокими Баҳодир Пўлатов оғир ҳасталикка учраб, юрак касаллиги билан Москвага...
Кеча, 19:22