Наманганда мудҳиш жиноят содир этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича жорий йилнинг 9 сентябр куни соат 03:30 ларда 1996 йилда туғилган фуқаро Д.Х. 2 сентябрда туғилган қизини оёғи нуқсонли туғилганидан аччиқланиб деразадан улоқтириб юборади. Кейинчалик қилмиши фош бўлмаслиги учун 2 сентябрда туғилган хонадоши М.Т.нинг ҳам қизини улоқтириб юборади.
Ўша куни соат таҳминан 04:30 ларда Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексига қарашли бинонинг орқа ховлисидан чақалоқлар тирик ҳолда топиб олинади. Лекин шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқлар вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан 9 сентябр куни туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-кисми “а,в” бандлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплекси масъул шахсларига нисбатан 116-моддаси 4-кисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Д.Х. процессуал тартибда ушланган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.