ИИББ Тошкентда спортчининг ўлдирилиши юзасидан расмий ахборот берди

ИИББ Тошкентда спортчининг ўлдирилиши юзасидан расмий ахборот берди
Аввалроқ сайтимизда ММА жангчиси 23 ёшли Муслим Омонов пичоқбозлик натижасида вафот этгани ҳақида хабар берган.

Бугун Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

10-сентябрь кунидан 11-сентябрга ўтар тунда тахминан соат 00.50 да, Юнусобод туманида жойлашган кафелардан бирида икки гуруҳ ёш йигитлар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Ташқарига чиққан ёшлар Шайхонтохур туманига бориб, муштлашув уюштиришган. Натижада муштлашувда иштирок этган уч нафар йигитлар тан шикастлари билан шифохонага етказилган. Улардан бири – 23 ёшли Муслимбек О. шифокорларнинг уринишларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмди. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (“Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”). Безориликларда қатнашган барча ёшларнинг шахси аниқланган. Тергов олиб борилмоқда, дейилади ахборотда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ИИББ Тошкентда спортчининг ўлдирилиши юзасидан расмий ахборот берди