Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бедарак йўқолган Раззоқова Севинч Абдурасул қизини қидириб топишда ёрдам сўрайди, деб хабар берди "Хабар.уз".
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида истиқомат қилувчи 2005 йили туғилган қиз шу йилнинг 22 июнь куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 160-165 см, қорачадан келган, сочи ўрта узунликда жигарранг, кўзлари оч қўнғирранг.
У чиқиб кетганида эгнида оқ ёзувли қора футболка, жинси шим, қора сандал бўлган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси қизни кўрган ёки унинг қаердалиги тўғрисида бирон бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан 102 ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасининг 71-2323040, 71-2324050 рақамларига ёки Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасининг навбатси қисмига хабар беришларини сўраган. Телефонлар +998-75-224-43-13, +998-75-221-66-45, +998-75-224-41-85 ёки +998-90-444-70-80, +998-90 -639-57-67.