«Онам сув сўраб жон берди» – Навоийда ваҳший қотилликнинг янги тафсилотлари маълум бўлди (ВИДЕО)

«Онам сув сўраб жон берди» – Навоийда ваҳший қотилликнинг янги тафсилотлари маълум бўлди (ВИДЕО)
Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида мудҳиш қотиллик содир этилгани, туман халқ таълими бўлими раҳбари Мадина Отаниёзова ўз эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди.

«Севимли» каналининг «Замон» информацион-таҳлилий дастурида қотиллик тафсилотларига ойдинлик киритилди, дея хабар қилди "Дарё".

Қайд этилишича, марҳума 6 сентябрда яхши кайфиятда ишдан қайтади. Қизига китоб совға қилади, устини алмаштириб чиқишини айтиб, ётоқхонага киради. Бироз вақтдан сўнг ётоқхонадан бақир-чақир овози эшитилади.

10 ёшли қиз отасининг доимгидек онасидан пул талаб қилишга келганини пайқаб, қўшниларни ёрдамга чақириш учун кўчага чиқади.

У қайтганида эса онаси қонга беланиб, сув сўраб жон бераётган эди, дейилади репортажда.

«Келганимда онам сув-сув деб бақирарди. Кейин кўзлари очиқ қолди, юмилмади, лаблари кўкариб, гапирмай қолди», — дейди марҳуманинг қизи.

«Икки ойча олдин келганимда эри билан бирга яшарди. Кейин умуман кўрмадим эрини мен. Қизимнинг эрини шу ҳолга келтиришини тасаввур ҳам қилолмайман», — дейди марҳуманинг онаси.

Воқеа жойига келган қўшнилар дарҳол тез ёрдам ва ички ишлар ходимларини чақирган.

«Бироқ энди кеч эди. Шу куни уйнинг орқа деворидан аёлнинг ётоқхонасига кирган ва унга 17 марта пичоқ урган қотил унинг эри Шавкат Раимов эди», — дейилади репортажда.

Шавкат Раимов қотилликни содир этгач, уйдаги шкаф тортмасидан пулларни олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

«Келишмай қолгандик. У билан гаплашиб олмоқчи эдим. Яхши гаплашмагани учун шундай қилдим. Қилган ишимдан пушаймонман», — дейди Шавкат Раимов.

Мудҳиш қотиллик содир этилган маҳаллада 200 дан ортиқ фуқаро иштирокида жиноят муҳокама этилди. Унда сўзга чиққанлар марҳумани масъулиятли раҳбар, иродали аёл сифатида ёдга олди.

«Арзимаган оилавий низо туфайли бугун икки фарзанд онасиз қолди. Марҳуманинг фарзандларини маҳалла фаоллари қарамоғига олиш истагини билдирди», — дейилади репортажда.

Ҳолат бўйича жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Гулнора 20 сентябр 2019 19:44
    Эсиз айол жудаям нурли фариштали айол экан боллари жалка хеч бир фарзандни ота онасидан айирмасин
  2. Гули 15 сентябр 2019 12:08
    Нахотки котиллик килиш шунчалар осон булиб колди.Инсонлар нега бунчалик вахшийлашиб кетишяпти?Нахотки охиратни хеч ким уйламай куйди.Астахфуруллох
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » «Онам сув сўраб жон берди» – Навоийда ваҳший қотилликнинг янги тафсилотлари маълум бўлди (ВИДЕО)