Бухорода 20 ёшли йигит ёқтирган қизининг кўнгли дўстида эканини билгач, уни ваҳшийларча ўлдирди

13-09-2019, 09:11
Ҳодиса
Бухорода 20 ёшли йигит ёқтирган қизининг кўнгли дўстида эканини билгач, уни ваҳшийларча ўлдирди
Бухорода ваҳший қотиллик содир этилди. 20 ёшли йигит дўстини ўлдирди.

Маълум бўлишича, Бухоро туманининг «Шейхон» МФЙ Дехчабеги қишлоғидаги ариқдан 2018 йил 29 ноябр куни 20 ёшли Шаҳзод Саломовнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган. Тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу ишни Шаҳзоднинг азалдан таниши, тенгдоши Аслонбек Усмонов содир этгани маълум бўлган.

Воқеага севги сабаб бўлган. "Дарё"нинг маълум қилишича, Аслонбек Усмонов 2000 йилда туғилган Наимова Камолани (қизнинг исми шарифи ўзгартирилган) ёқтирган, лекин қизнинг кўнгли Шаҳзод Саломовда эканини билгач уни ўлдиришни мақсад қилади. Кунларнинг бирида у Шаҳзод Саломовни Матизида Бухоро шаҳрининг «Роҳат» автобекатига чақирган. У ерда иккаласи қаттиқ жанжаллашади ва Аслонбек ёнидаги ошхона пичоғи билан Шаҳзоднинг кўкрак қафаси олди ва юзасига 2 марта, чап елка камари соҳасига 2 марта ва чап қўлтиқости соҳасига 1 маротаба уриб, жароҳат етказиб, қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган. Шундан сўнг у жиноятни яшириш мақсадида жасадни «Шейхон» МФЙ Дехчабеги қишлоғидаги «Сатторобод» ариғига ташлайди ва Матизни Дўлама қишлоғи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли ёқасига қулфланган ҳолатда ташлаб кетган.

Аслонбекнинг барча ишларига гувоҳ бўлган 1998 йили туғилган Жаҳонгир Жабборов уни ҳам ўлдиришидан қўрқиб бу ҳақда ҳеч кимга айтмай келган. Орадан бир куни ўтиб, 2018 йил 30 ноябр куни эса жиноятчи ушланган ва шундан сўнгина Жаҳонгир гувоҳлик берган.

2019 йил 21 июнда Бухоро вилояти суди томонидан Аслонбек Усмоновга 13 йилга озодликдан маҳрум этиш, Жаҳонгир Жабборовга эса 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

Фикрлар:
Абдурахмон 15 сентябр 2019 15:13
13 йил оз эмасми?...
Гулнора 20 сентябр 2019 19:48
Вахшийлик бир кизни деб хаётини барбод килди

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

Видео: Бухорода СЭОМ ходими хомиладор ҳамширани дўппослади. Ҳомила тушгани айтилмоқда

Бухорода СЭОМ ходими хомиладор ҳамширани дўппослагани айтилмоқда. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқалди....
Кеча, 20:46

Ўзбекистонда яна 167 кишида COVID-19 аниқланди

Ўзбекистонда яна 167 кишида COVID-19 аниқланди. Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 13360 нафарга етди. Янги...
Кеча, 17:37

«Барчаси оддий шамоллашдек бошланар экан» – «Беном» гуруҳи хонандаси Комил коронавирусга чалинди

«Беном» гуруҳи хонандаси Комил коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар қилди. Маълум бўлишича, хонанда...
Кеча, 17:00
/ Муҳокамалар +3

Фото: Сурхондарёда қиз фарзандини 10 млн сўмга сотаётган 28 ёшли она ушланди

Сурхондарёда қиз фарзандини 10 млн сўмга сотаётган 28 ёшли она ушланди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди....
Кеча, 16:03
/ Муҳокамалар +1

Янгиланган валюталар курсида доллар яна ошди

МБ томонидан Янгиланган валюталар курси эълон қилинди. Унда доллар яна ошганини кўриш мумкин. Эртага, 14 июлдан кучга...
Кеча, 14:34