ИИБнинг расмий хабари: Андижонда блогер 13 суткага қамалди

ИИБнинг расмий хабари: Андижонда блогер 13 суткага қамалди
Ижтимоий тармоқларда 13 сентябрда «Ҳокимларга орден берилишини танқид қилган блогер 10 кунга қамалди» деган хабарлар тарқалди. Андижон вилояти ИИБ мазкур вазиятга расмий муносабат билдирди, деб хабар бермоқда «Дарё».

Блогер Нодирбек Ҳожиматов сентябрь ойи бошларида Шаҳрихон туманидаги «Қум» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Обод маҳалла» давлат дастури доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз амалга оширилгани ва ерга ажратилган пул маблағлари ўзлаштирилиб юборилгани ҳақида ижтимоий тармоқларга хабарлар жойлаштирган.

Андижон вилояти ИИБдан маълум қилишларича, бу хабарлар ёлғон ва асоссиз бўлиб, бу билан у Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахоновга туҳмат қилган. Шунингдек, блогер 7—9 сентябрь кунлари Шаҳрихон туман ҳокимлиги маъмурий ҳудудига бир неча бор келиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимай, туман ҳокими Дадахоновнинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган.

Юқоридаги хатти-ҳаракатлари учун фуқаро Нодирбек Ҳожиматов 12 сентябрь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40 (туҳмат), 41 (ҳақорат қилиш), 183-моддалари (майда безорилик) билан маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ушбу ҳужжатларни мазмунан кўриб чиқиш учун Шаҳрихон туман маъмурий судига юборилган.

Суд 12 сентябрь куни Нодирбек Ҳожиматовни юқоридаги моддалар бўйича айбдор деб топиб, унга нисбатан 13 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ali 19 сентябр 2019 19:31
    Hokimlar kamsitsa uzr suraydi, Afsus bu bechora qamalibdi
  2. Ёрқин 17 сентябр 2019 21:13
    фақат бир томонлама ёнлдошув
  3. Реалист 16 сентябр 2019 18:31
    Ғирт ёлғон маълумот,иккита хоким блогерни халқ душманига айлантиршмоқчи,сўз эркинлигини бўғишмоқчи.
    Бундай ёлғон ахборотларга ишонманглар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ИИБнинг расмий хабари: Андижонда блогер 13 суткага қамалди