Самарқандда МИБ ходимларини таёқ билан калтаклаб, далолатномани ёқиб юборган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда МИБ ходимларини таёқ билан калтаклаб, далолатномани ёқиб юборган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидани МИБ ходими калтакланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.

Маълум бўлишича, жорий йил 13 сентябрь куни соат 10:00 ларда МИБ Пахтачи туман бўлими ходимлари Хунарманд маҳалласида жойлашган хусусий корхонага ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб олганлиги ҳолатини текшириш мақсадида борган вақтда Н.Р. (1991 й.т, аёл) МИБ ходимларининг фаолиятига қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақорат қилиб, таёқ билан Б.У. ни танасининг турли қисмларига уриб, шунингдек Ф.Х. нинг қўлидан далолатномани тортиб олиб, уларни йиртиб, ёқиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Н.Р. га нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди, 219-моддаси 2-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ali 19 сентябр 2019 19:30
    MIB xodimini bekorga kaltaklamagandir, chunki aksariyat MIB xodimlari uzlarini qaroqchidek tutadi. Umuman organ xodimlarni ma'naviy saviyasi ancha past
  2. Озод 16 сентябр 2019 17:08
    Нимага комментарии чикармайсиз

    Upl вообще бумас экансизлар Нима оперативный ишламайсиз
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда МИБ ходимларини таёқ билан калтаклаб, далолатномани ёқиб юборган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди