Тошкент шаҳар ИИББ: “Human” бандлик агентлиги” директори устидан жиноий иш қўзғатилди

Тошкент шаҳар ИИББ: “Human” бандлик агентлиги” директори устидан жиноий иш қўзғатилди
16-сентябрь куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ жамоавий ариза келиб тушди, дея хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ.

Маълум бўлишича, жами 52 кишидан ташкил топган ва республиканинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи аризачилар маълум қилишларича, улар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2018-йил ноябрь ойида тақдим этилган тегишли лицензияга эга бўлган “Human” бандлик агентлиги” МЧЖ билан 2018-йилнинг ноябрь ойидан 2019-йилнинг сентябрь ойигача шартномалар тузишган. Шартномаларга кўра, МЧЖ уларни Европа давлатларида, хусусан, Германия, Чехия, Япония, Туркия, Болгария ва Литвада ишга жойлаштириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Бунинг учун ҳар бир аризачи МЧЖнинг ҳисоб рақамига 18 дан 35 миллион сўмгача бўлган миқдордаги маблағни кўчирган. Шу тарзда “Human” бандлик агентлиги” МЧЖнинг ҳисоб рақамига 52 нафар аризачилардан умумий миқдорда 1 670 500 000 сўм келиб тушган.

Бироқ аризачилардан ҳеч бири чет элда ишга жойлаштирилмадию. МЧЖ жабрланувчиларга пулларни қайтариб бермаганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўзининг расмий сайтида хабар берган эди (https://mehnat.uz/ru/news/ministerstvo-zanyatosti-i-trudovyh-otnosheniy-respubliki-uzbekistan-soobschaet).

Тергов-олди ҳаракатлари Яккасарой тумани ИИО ФМБ ва прокуратураси томонидан ҳамкорликда олиб борилди. Натижада Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, 4-қисми “а” банди (“Фирибгарлик, жуда кўп миқдорда”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирги вақтда айбланувчи сифатида ушбу МЧЖ директори 29 ёшли Шохнур Ф. жалб қилинди, дейилади ИИББ ахборотида.

Юқоридаги аризачилардан ташқари, ҳозирги вақтда республиканинг бошқа вилоятларидан ҳам аризачилар мурожаат қилишмоқда.

Шунингдек, ИИББ агарда сиз ҳам ушбу агентлик ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу иш бўйича маълумотга эга бўлсангиз, 71-230-98-40 рақами орқали мурожаат қилишни ҳам эслатиб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкент шаҳар ИИББ: “Human” бандлик агентлиги” директори устидан жиноий иш қўзғатилди