Жорий йилнинг 12 сентябридан 13 сентябрга ўтар кечаси Тошкентда бир нафар номаълум шахс жиноий иш содир этаётганда ИИВ ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақда «Давр» кўрсатувида ҳикоя қилинади.
Шу куни кўчада кетаётган Қ. исмли фуқарони уч нафар шахс сохта қурол билан қўрқитиб, дўппослаб унинг ёнидаги 4 минг Россия рубли ва телефонини олиб қўйган. Ички ишлар ходимлари келгач, босқинчилардан икки нафари қочишга улгурган, биттаси қўлга тушган.
Кейинроқ қолган айбдорлар ҳам ушланган.