Жиззах вилоятида сурхондарёлик қиз вафот этди.
1997 йлда Сурхондарё вилоятида туғилган Маҳфират Зиёдуллаева тонгда соат 4:00 ларда йўлнинг четида турган вақтда "Нексия" томонидан уриб юборилган ва кўрсатилган муолажаларга қарамай касалахонада вафот этган. Қизни уриб юборган ҳайдовчи биринчи ёрдамни кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан қочиб кетган.
Тезкор тадбирлар натижасида пиёдани уриб юборган ҳайдовчи ушланган. Маълум бўлишича, ушбу воқеани Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1994 йилда туғилган йигит содир этганлиги аниқланган. У қизни уриб юборгандан сўнг машинасига етказилган шикстни ҳам тузитишга улгурган бўлган.
"Мен одам уриб қўйдим деб ўйламадим. Машинадан бирон нима тушиб қолдим деб ўйладим. Одам уриб қўйганимни билганимда бунақа қилмасдим. Ҳозир менинг ҳолатим жуда оғир", - дейди пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи.