«Автобус Чимёнга ҳиндистонлик сайёҳларни олиб бораётган бўлган» - Тошкент вилоятидаги ҳодисага расмий изоҳ берилди

«Автобус Чимёнга ҳиндистонлик сайёҳларни олиб бораётган бўлган» - Тошкент вилоятидаги ҳодисага расмий изоҳ берилди
Аввалроқ сайтимизда Тошкент вилоятида туристик автобус жарликка қулагани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент вилояти ИИББ ҳодисага расмий изоҳ берди.

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида соат тахминан 15:30 ларда ҳайдовчи У.А Тошкент шаҳар, ”EASY GO TRANS” МЧЖга тегишли бўлган “GOLDEN DRAGON” русумли, давлат рақам белгиси 01039 NEA бўлган автобусида Ҳиндистон давлатининг 20 нафар туристлари билан “Тошкент-Чимён” автомобиль йўлининг 81 км.да йўлнинг ўнг четидаги автотранспортлар тураргоҳида тўхтаган.

Ўз навбатида, мазкур автобус шу вақтда ҳайдовчисиз ва йўловчиларсиз бўлган. Узатмалар қутиси нейтрал ҳолатда турган вақтида, ўз-ўзидан қўзғалиб кетиши натижасида ҳайдовчисиз ҳаракатланиб бориб, тахминан 30-40 метрлар юриб, қатнов йўлининг ўнг томонидаги пастликка тахминан 10 метрлар тушиб тўхтаб қолган.

Автобус- 2016 йилда ишлаб чиқарилган, техник соз ҳолатда бўлган. Тошкент шаҳар Транспорт Бошқармаси томонидан лицензия варақаси берилган.

Мазкур ҳолат натижасида, ҳеч ким тан жароҳати олмаган автобус техник шикастланган бўлиб, қисқа муддатларда автобусни чиқариш чоралари кўрилган, дейилади изоҳда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » «Автобус Чимёнга ҳиндистонлик сайёҳларни олиб бораётган бўлган» - Тошкент вилоятидаги ҳодисага расмий изоҳ берилди