Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 15 ёшли қиз ўзини осиб қўйди.
Маълум бўлишича, 8 синф ўқувчиси М.Ш. уйининг ертўласида ўзини осиб қўйган. Қиз онаси М.Х. билан бувисининг уйида яшаган. Қизнинг отаси М.Б. эса онаси билан ажрашган бўлган. Ҳозирда ота Туркия давлатида яшайди.
Пахтачи тумани прокуратурасининг хизмат текшируви ўтказиш ҳақидаги хатига асосан М.Ш.нинг отасини қаттиқ соғиниши ва стресс ҳолатга тушиб қолиши натижасида ўз жонига қасд қилган, деган хулосага келинган.
М.Ш. 17 сентябрь куни мактабга келмаган. "Zarnews.uz"нинг хабар беришича, тарқалган хабарлар асоссиз, у ҳеч кимдан дарсдан 2 соатга рухсат олмаган. Шунингдек, тармоқларда она қизнинг таъзиясида қатнашмагани ҳақида асоссиз хабарлар тарқалган. Она қизининг таъзиясида қатнашган.