Тошкентда шифокорлар аёвсиз калтакланди

Тошкентда шифокорлар аёвсиз калтакланди
Тошкентнинг Яшнобод туманида "Тез ёрдам шифокорлари" аёвсиз калтакланди.Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Маълум бўлишича, жорий йил 25 сентябрь куни соат 22.01 да Тошкент шаҳар “Тез ёрдам” станцияси “Call-маркази”га Яшнобод тумани Боткина кўчаси 4- уй, 38-хонадонда яшайдиган А.Анинг аҳволи оғирлашгани ҳақида қўшниси хабар берган. Бу маълумот зудлик билан Яшнобод тумани 3-подстанциясига етказилади ва “Тез ёрдам” бригадаси соат 22.18 да айтилган манзилга етиб борган.

Врач Қ.С. ва фельдшер М.О. бемор А.А.ни кўрикдан ўтказганида у вафот этгани маълум бўлади. Бироқ, беморнинг яқинлари шифокорлардан беморга укол қилиш, реанимация ёрдами кўрсатишни талаб қилган. Шифокорлар уларга бу фойдасиз эканини тушунтиришига қарамасдан, беморнинг яқинлари тиббиёт ходимларига таҳдид қилишда давом этган. Шунда фельдшер М.О. уйнинг йўлагига қочиб чиққан. Беморнинг яқинларидан уч киши унинг ортидан қувиб, йўлакда уни калтаклаган.

Натижада М.О. жиддий тан жароҳати олиб, йўловчи машинада Тошкент тиббиёт академияси клиникасига борган. У ерда фельдшерга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, олган тан жароҳати оғир бўлгани учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига юборилган. Беморга бош мия ёпиқ жароҳати, юз-жағ жароҳати, кўкрак қафаси ёпиқ жароҳати, буйрак жароҳати ташхиси қўйилган. Шифокор Қ.С. ҳам жиддий тан жароҳати олгани боис, айни пайтда даволанмоқда, дейилади вазирлик ахборотида.

Вазирликнинг қўшимча қилиишча, мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар прокуратурасига мурожаат йўлланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдурахмон 30 сентябр 2019 06:56
    Калтаклаганларга 20 йил бериш керак.
  2. Бобир 29 сентябр 2019 16:30
    Масалани иккинчи томони хам куриш керак жунатилган тез тиббий ёрдам ходимлари малакасиз ва тажрибасиз булсачи.Сабаби мани углимни бошидан хам шу малакасиз шифокорлар деб 4 йилдан буён аник ташхис йук
  3. Анвар 29 сентябр 2019 10:27
    Ахмокларни сони кундан кун купайиб бормокда,калтаклаганларни каттик жазолаш керак булмаса бу холат хам модага кириб колади,ахмокни факат калтак тарбиялайди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда шифокорлар аёвсиз калтакланди