UPL таҳририятига Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 47 сонли ўрта мактаб директори ўринбосари Шуҳрат Очиловдан жабр кўрганлар сурати келиб тушди. Директор ўринбосари ўқувчилар билан қўпол муносабатда бўлган.
У мактабнинг 11 синф ўқувчиларининг сочини қайчи билан мажбурлаб кесиб ташлаган. Унинг қўполлиги натижасида ўқувчилар жароҳатланган. Жабрланувчилар мактаб раҳбарияти ва Ургут тумани халқ таълими бўлим раҳбари Ғайрат Абдиев ишни ёпиб юбормоқчи эканлигини таъкидлашган. UPL муҳбири воқеа юзасидан расмий изоҳ олиш учун Абдиев билан боғлана ололмаётганини маълум қилган.
Манбанинг таъкидлашича Ургут туманидаги мактабларда аввалдан шундай кўнгилсиз ҳолатлар тез-тез учраб туради.