Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг туман вакили пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда "Jahon.uz" хабар қилди.
Маълум бўлишича, "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг Оқдарё тумани вакили И.Х фуқаро Н.Т га хизмат вазифасига кирмаса ҳам, овоз оператори учун лицензия беришни ваъда қилиб, 725 сўм пулини олаётган вақтида ушланган.
И,Х га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси, 1-қисмида назарда тутилган жиноят бўйича иш қўзғатилган ва туман прокуратурасига юборилган.