Кеча, 28 сентябрь куни сайтимизда Ургутдаги 47 сонли ўрта мактаб директори ўринбосари Шуҳрат Очилов 11 синф ўқувчиларининг сочини мажбурлаб олгани ва шу гатижасида уларга жароҳат етказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Шундан сўнг воқеа юзасидан Ургут тумани халқ таълими бўлими муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 23 сентябр куни тумандаги барча таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилган. Мактабда “Одоб-ахлоқ қоидалари” ва бола ҳуқуқларининг доимий кафолатланиши тўғисида туман халқ таълими тизимида ишлаётган барча педагог ходимларга етказилган. Бу бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, раҳбарлардан кафолат хатлари олинган.
Шунга қарамасдан, 47-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Очилов берилган топшириқларга амал қилмаган, бефарқлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддасига асосан интизомий чора кўрилди, дейилади муносабатда.
UPLнинг ёзишича, Очилов ҳайфсан олган. Жабр кўрганлар эса ушбу вазиятга прокуратура алоҳида эътибор қаратишдан умид қилган.