Самарқанд шаҳрида тез тиббий ёрдам шифокори калтакланди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Маълум бўлишича, жорий йил 29 сентябрь куни Самарқанд шаҳар тез тиббий ёрдам бўлими ходими 53 ёшли Нариман Мамутов эрталаб соат 06:40 да сўнгги чақириққа борган. Шундан сўнг беморга тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонага олиб кетилган. Йўлда бемор ўзига келиб шификорга ташланиб кетган ва унинг қўлини тишлаб ташлаган. Шундан сўнг иккинчи марта ташланаётганда беморнинг шериги уни ушлаб қолган ва шифокор улардан аранг қутилиб қолиб ички ишлар ходимларига топширган.
Бемордан жабр кўрган тез тиббий ёрдам ходими шифокорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қиладиган қонун ишлаб чиқиш керак, - деган манба мухбирига.
Ҳозирда воқеа юзасидан журналистик суриштирув олиб борилмоқда.