ИИВ Фарғонада икки мактабнинг директор ўринбосарлари ҳалок бўлган ЙТҲ юзасидан расмий муносабат билдирди

ИИВ Фарғонада икки мактабнинг директор ўринбосарлари ҳалок бўлган ЙТҲ юзасидан расмий муносабат билдирди
Ўззбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Фарғона ҳокими тунги селекторга чақиртирган мактаб раҳбарлари аварияда ҳалок бўлди” сарлавҳали материал юзасидан расмий муносабат билдирди. Қуйида вазирлик томонидан билдирилган муносабатни ҳавола этамиз.

Ижтимоий тармоқларда юқоридаги ном билан тарқатилган материал юзасидан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, дастлабки тергов жараёнида, 2019 йил 29 сентябрь куни соат 20.45ларда Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 25-сонли мактабнинг директор ўринбосари М.Д. “Нексия” русумли автомашинасини Қўқон шаҳри томон бошқариб кетаётиб, йўлни ўртасига ўрнатилган бетон тўсиқ устига чиқиб кетганлиги ва йўлни ёритувчи темир столбага урилиши натижасида автомашинага ўрнатилган газ балонидан ёнғин содир бўлганлиги аниқланган.

Ёнғин натижасида автомашина ҳайдовчиси ҳамда олди ўриндиқда бўлган йўловчи Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 26-сонли мактабнинг директор ўринбосари У.Ш.лар воқеа жойида ҳалок бўлган. Орқа ўриндиқда бўлган йўловчилар Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 38-сонли мактабнинг директор ўринбосари Т.Л. ва Данғара тумани Халқ таълими бўлими қоровули М.Б.лар тан жароҳати олган ҳамда уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага жойлаштирилган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган маълумотларда Халқ таълими бўлими ходимлари вилоят Ҳокимиятига кечки селектор йиғилишига чақиртирилганлиги кўрсатилган, бироқ ўрганишлар жараёнида шу куни, яъни 29 сентябрда Фарғона вилояти Ҳокимлигида йиғилиш ёки селектор ўтказилиши белгиланмаганлиги, шунингдек йўл-транспорт ҳодисасига учраган ҳайдовчи ва йўловчилар ўзларининг шахсий юмушлари билан Данғара туманидан Қўқон шаҳрига кетишаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, - дейилади вазирлик муносабатида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ИИВ Фарғонада икки мактабнинг директор ўринбосарлари ҳалок бўлган ЙТҲ юзасидан расмий муносабат билдирди