Тошкентда масжид имом-хатиби ва мутаваллиси эҳсон пулларини талон-тарож қилди

Тошкентда масжид имом-хатиби ва мутаваллиси эҳсон пулларини талон-тарож қилди
Абдукаримов Ҳусниддин Тожиддинович (masjid.uz сайтида шу кунга қадар Абдукаримов Ҳусниддин Тожиддинович Масжид имом-хатиби қилиб кўрсатилиб турибди) ва Валиев Абдуқаюмга нисбатан 1-1006-1902/162-сонли жиноят иши очилди.

“Jahon.uz” интернет нашрининг ишончли манбаси хабарига кўра, 1979 йил 2 февралда Наманган вилоятида туғилган, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Бўрижар” жомеъ масжидининг имом-хатиби бўлиб ишлаган Абдукаримов Ҳусниддин Тожиддинович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси(ЖК)нинг 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 19211-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 184-моддаси 2-қисмининг “б” банди, 228-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

1949 йил 20 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Бўрижар” жомеъ масжидида мутавалли бўлиб ишлаган Валиев Абдуқаюм Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 184-моддаси 2-қисмининг “б” банди, 228-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Х.Абдукаримов 2014 йилдан буён “Бўрижар” жомеъ масжидининг имом-хатиби бўлиб, 2018 йил 19 июлга қадар шу лавозимда ишлаб келган.

А.Валиев “Бўрижар” жомеъ масжиди имом-хатиби Х.Абдукаримовнинг 2016 йил 9 январдаги 03-сонли буйруғига асосан “Бўрижар” жомеъ масжидининг мутавалли вазифасига тайинланиб ва ушбу лавозимда 2018 йил 19 июнга қадар фаолият юритган.

Х.Абдукаримов мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, “Бўрижар” жомеъ масжиднинг мутаваллиси А.Валиев ва масжид техник ходими (боғбони) А.Абдурахмановлар билан бир гуруҳ ҳолда олдиндан тил бириктириб, масжид мутаваллиси А.Валиев ва масжид боғбони А.Абдурахмановлар масжид имом хатиби Х.Абдукаримовнинг оғзаки топшириғига кўра, масжиднинг эҳсон қутиларига тушган пул тушумларини жами миқдорини қайд этиш далолатномасида тўлиқ кўрсатмасдан, далолатномаларга сохта маълумотлар киритишиб, далолатномаларда фақат банк массасига топширилган пуллар қийматини кўрсатишиб, қолган пулларни масжиднинг бошқа эҳтиёжлари учун ишлатиш важи билан олиб қолишиб ва банк муассасасига топширишмасдан, жами эҳсон қутиларига тушган пуллар миқдори далолатномаларда кўрсатилмаганлиги натижасида, улар томонидан 2016-2017 йиллар ва 2018 йилнинг февраль-июнь ойлари давомида масжиднинг эҳсон қутиларига тушган жами 912.559.300 сўм, 1.605 АҚШ доллари, 110 Россия рубли ва 200 қозоқ тенгесидан масжиднинг ҳисоб-рақамига 361.756.500 сўми топширилиб, ушбу тушган пулдан қолган 550.802.800 сўмни, 1.605 АҚШ долларини, 110 Россия рубли ва 200 қозоқ тенгесини масжиднинг банкдаги ҳисоб-рақамига топширишмасдан, яъни 550.802.800 сўмдан 197.196.000 сўми масжиднинг расмий ва норасмий ходимларига ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатларга ҳамда 273.494.800 сўми масжиднинг харажатларига ишлатилиб, ундан қолган 80.112.000 сўм, 1.605 АҚШ доллари, 110 Россия рубли ва 200 қозоқ тенгесини, шунингдек, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг 2008 йил 5 февралдаги 01А-008-сонли буйруғи талаби бузилган ҳолда ушбу банкка топширилмаган 550.802.800 сўмдан 15 фоиз миқдори 82.620.400 сўмни диний идора ҳисоб-рақамига, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг 2014 йил 20 майдаги 01А-035-сонли буйруғига асосан ушбу банкка топширилмаган 550.802.800 сўмдан 10 фоиз миқдори 55.080.280 сўмни диний идоранинг жойлардаги вакиллик органларига ўтказиб берилмасдан, жами жуда кўп миқдорда бўлган 217.812.680 сўмни, 1.605 АҚШ доллари, 110 Россия рубли ва 200 қозоқ тенгесини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган.

Тез кунда манба томонидан ушбу жиноят иши юзасидан бўлиб ўтаётган суд иши ва суд ҳукмидан тайёрланган материал ҳавола этилиши маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Elyor 4 октябр 2019 03:56
    Masjid goʻzal remont qilingan faqat bank hisob raqamiga oʻtkazilmagan naqd pul ishlatish qonun qoidada zid Toʻgʻri aytasiz lar din davlatdan ajratilgan lekin nazorat qilishga haqqi bor bu haqda damla yoki mutavalli pullarni oʻz ixhiyajiga ishlatmagan masjidga ishlatganda oʻxshiydi
  2. Jahongir 4 октябр 2019 00:52
    Ilon Ota masjidi ekanmi?
  3. Mansurbek 3 октябр 2019 22:19
    Ishonish qiyin!!! Kimlargadir yoqmay qolgan yoki “joy” kerak bo’lgan! Buyog’i yaratganga ayon!
  4. Нуруллоҳ 3 октябр 2019 06:56
    Секуляр давлатда яшаймиз, яъни дин давлатдан ажратилган. Негадир амалда бу нарса кўринмаяпти. Имомларни тайинлашдан тортиб эҳсон қутисига тушган пулларгача давлат тасарруфида.
  5. Йигитали 2 октябр 2019 18:56
    Бу масжид Убай ибн Каъб номига ўзгартирилган. Аввалги номи Бўрижар
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда масжид имом-хатиби ва мутаваллиси эҳсон пулларини талон-тарож қилди