Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида жорий йил 20 ноябрь куни шу туманда яшаган Д.Т.нинг ташқи кўринишдан жароҳатсиз жасади уйидан топилган эди.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, у бошининг ички қисмига етказилган жароҳатдан вафот этганлиги аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида шу йилнинг 15 ноябрь куни марҳум Д.Т.нинг акаси У.Т. уйида ўзаро жанжал туфайли уни юзи ва бошига қўллари билан уриб, жароҳат етказганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.