Тошкентда ота-она қизи ўз эрининг уйида занжирбанд ҳолда сақланаётганлиги юзасидан ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.
"У мени кунига занжирга бойлаб бир неча соатга қолдириб кетади. У ишга кетаётганида шу аҳволда қолдиради ва кечаси келгандан сўнггина қўйиб юборади", - дейди жабрланувчининг ўзи.
Эътиборли жиҳати, эр-хотиннинг икки фарзанди бор. Видеога олиш жараёнида эр уйида бўлмаган. Аёлнинг хавфсизлиги нуқтаи назаридан уни ота онасининг уйига олиб кетишган. Хабарларга кўра, ҳозирда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ушбу масала билан шуғулланишмоқда.