Ўзбекисон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментида Камерун Республикаси фуқаролари томонидан содир этилган фирибгарлик жинояти юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Шунингдек, ИИВ суратдаги шахслардан жабр кўрганлардан 102 телефон рақамига ҳамда Тергов департаментининг (71) 231-30-97, (71) 231-36-22 ва (71) 233-65-34 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўраган.