Жиззах вилояти Жиззах шаҳри Маданият маҳалласида 32 ёшли Т.М. отаси 55 ёшли М.А.ни ўлдирди.
Маълум бўлишича, жорий йил 3 октябрь санасида спиртли ичимлик таъсирида ота ва ўғил ўртасида жанжал келиб чиққан ва оқибатда Т.М. отасининг чап кўкрак соҳасига бир марта пичоқ билан санчиб, жароҳат етказган. Натижада ота воқеа жойида вафот этган.
Шу куннинг ўзида воқеа юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан Т.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.