Тошкентда "Нексия 3" автомашинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йил 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси соат таҳминан 01:40 ларда 23 ёшли Мираюб М. ўзининг автомашинасида Олмазор туманидаги Фаробий кўчасида тезликни сезиларли даражада оширганлиги учун кўчани ёритувчи металл устунга бориб урилган. ЙТҲ натижасида ҳайдовчи оғир тан жароҳати олган ва воқеа жойида вафот этган.
Шу ўринда ИИБ ҳайдовчилардан тезликни оширмаслаик ва йўл қоидаларига риоя этишни сўраган.