Тошкентда фуқаро "тез ёрдам" машинаси кечикиб келиши оқибатида вафот этди. Бунга сабаб йўлдаги тирбандлик бўлган.
Маълум бўлишича, жорий йил 11 сентябрь куни 60 ёшли беморнинг аҳволи оғирлашиб ҳушидан кетган. Шундан сўнг беморнинг яқинлари дарҳол "тез ёрдам"га қўнғироқ қилган. Чақириқ 07.25 да келиб тушган, "тез ёрдам" бригадаси эса бир дақиқа ўтиб манзилга отланган. Лекин, «Яккасарой» тўйхонасининг ёнидаги йўл тирбанд бўлганлиги сабабли машина 5-6 дақиқа йўлда туриб қолган ва унга ҳеч ким йўл бермаган.
"Тез ёрдам" бригадаси манзилга етиб боргач беморга ёрдам берилишига қарамай вафот этган.
Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайдовчиларга чироғини ёқиб келаётган "Тез ёрдам" автомашинасини кўрганда дарҳол ўтказиб юборишни сўраб, мурожаат қилган.