Кеча, 10 октябрь куни Миллий гвардия ходими Қорақалпоғистонда ўзини сувга ташлаган аёлни қутқариб қолган.
Маълум бўлишича, соат 11:30 ларда аёл "Cobalt" автомашинасидан Амударё устидаги тоифаланган “Қипчоқ понтон кўприги” устида тушиб қолган ва номаълум сабабларга кўра ўзини сувга ташлаган. Буни кўриб қолган Миллий гвардия ходими аёлни сувдан олиб чиққан.
Яна шунингдек ходимлар Тез тиббий ёрдам бригадаси ва туман ИИБ навбатчилик қисми ходимлари келгунча биринчи ёрдамни кўрсатган.