Бугун, 18 октябрь куни Шайхонтоҳур туманидаги Абай ва А. Қодирий кўчалари кесишмасида ЙТҲ содир бўлди.
25 ёшли "Ласетти" (давлат рақами 01 К 060 LA) ҳайдовчиси Анвар Р. йўлни тартибга келтираётган ЙПХ ходими лейтенант Мурод Д.ни автомашинасида уриб кетди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходими тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган ва унга ҳозирда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.