Тошкентда 35 ёшли Абдувахоб Н. 37 ёшли Шахло Т.дан қўрқитиш йўли билан 700 доллар ишлаб олмоқчи бўлган.
Маълум бўлишича Абдувахоб Н. Шахло Т.га қўнғироқ қилиб 700 доллар талаб қилган ва агарда у пулларни бермаса эрига хиёнат қилганликда айблаб миш-миш тарқатиш билан қўрқитган. Шундан сўнг 16 октябрь куни соат 16:30 да Абдувахоб пулни олаётганда Ички ишлар органлари ходими томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда Абдувахоб Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.