Тошкент вилояти Пискент туманида ўғил отасини ўлдирди.
Маълум бўлишича, шу йил 8 июнь куни Пискентда ўғил Алимов Саидолим Саидкариомович ва отаси ўртасида машинада қаттиқ жанжал келиб чиқади. Жанжалга ота ўғлига онасини енгилтак деб айтгани сабаб бўлган. Унинг оқибатида ўғил маст отасига пичоқ уради ва қилмишидан қўрқиб кетган Саидолим отасининг жасадини Тошкент магистрал каналига ташлаб юборади.
Суд залида Алимовнинг айтишича унга дастлаб отаси пичоқ билан ташланган ва у ўзини ҳимоя қилиш мақсадида отасига пичоқ санчиб олган. У вазият қандай содир бўлганини ўзи ҳам билмай қолган.
Суд ҳукмига кўра Алимов Саидолим Саидкариомович 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.