Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ҳокимнинг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари З.Э 5000 доллар пора олаётганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Маълум бўлишича, у фуқаро Р.М.га ўзбошимчалик билан қурилган иморатга эгалик ҳуқуқини эътироф этиш бўйича туман ҳокимининг қарорини чиқариб бериш учун пора талаб қилган.
"Кун.уз"нинг хабар қилишича ҳоким ўринбосарига нисбатан шу йил 11 октябрь куни ЖК 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
З.Э шу йил бошида туман ҳокимига ўринбосар бўлиб тайинланган.