ДХХ ходимлари 600 минг долларни чегарадан ноқонуний олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Тезкор тадбир натижасида "Наманган - Косонсой" йўлида фуқаро Неъматулло Вохидов бошқарувидаги "Каптива" автомашинаси тўхтатилган.
Автомобилни текшириш натижасида ундан 605 минг 136 доллар топилган. Аввал судланган Вохидов ушбу пулларни Қирғизистонга олиб кетаётган бўлган. Унга агар пулни манзилга етказиб берса маълум фоизда пул бериш ваъда қилинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.