Намангандаги тергов ҳибсхонасида маҳкума вафот этди

Намангандаги тергов ҳибсхонасида маҳкума вафот этди
Кеча, 22 октябрь куни Намангандаги тергов ҳибсхонасида маҳкума Шохиста М. вафот этди

Маълум бўлишича, соат 02:30лар чамасида суднинг ҳукмига кўра, ЖКнинг 168 ва бошқа моддалар билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ва мазкур суд ҳукмидан норози бўлиб апелляция шикояти ёзган, Наманган вилояти ИИБ 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкума Шохиста М. ўзи сақланаётган ҳибсхона камерасида тўсатдан саломатлиги ёмонлашиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Хаёт Шамсутдинов хабар қилди.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида, маҳкума Шохиста М.нинг ўлими "юракнинг камқонлик касаллиги, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги натижасида келиб чиққанлиги, марҳумада тан жароҳатлари аниқланмаганлиги" кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, деб ёзади Шамсутдинов.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Фикр билдирувчи 12 декабр 2019 03:28
    Хозирги кунда экспиртлар чунтака караб тарози палласига караб иш тутишади мархуманинг жойи жаннатда булсин
  2. Таниш одам 1 ноябр 2019 00:52
    Қамоқда ётган куним ёдимга тушди. Шароитлар йўқ. Махбусларга муносабат ёмон. ИВС деган жой бу жаҳҳанамни ўзи... Мархумани жойи жаннатда бўлсин. Мен Наманган прократурасига, судига мутлоқ ишонмайман.
  3. ЗУЛАЙХО 24 октябр 2019 09:01
    Мархумани кариндош уруглари жим караб турманглар курашинглар Кам конликдан бирданига улиб колмайди одам
  4. Лазиз 23 октябр 2019 13:26
    Касални камаган судни узини камаш керак
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Намангандаги тергов ҳибсхонасида маҳкума вафот этди