Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида педагог ходимлари иштирокида мудҳиш ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Хаёт Шамсутдинов хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 24 октябр куни Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Накурт маҳалласида ўқитувчилар 1983 йилда туғилган Азиз С. ва 1984 йилда туғилган Хамид Б.лар ветеренария бўлими ходими 1984 йилда туғилган Умид С.ни келишмовчилик натижасида турли жойларига уриб, ўлдиришган. Сўнгра улар марҳумни автомашинага солиб воқеа жойидан қочиб кетишган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ўқитувчиларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "п" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб ёзади Шамсутдинов.