ИИБ ходимининг маст ҳолда машина бошқариши ЙПХ катта инспекторининг ўлимига сабаб бўлди

ИИБ ходимининг маст ҳолда машина бошқариши ЙПХ катта инспекторининг ўлимига сабаб бўлди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бўлинмаси 1-сонли ички ишлар бўлими жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили Ж.М. хизмат юзасидан бириктирилган “Дамас” русумли 75/029 VSF давлат рақамли хизмат автомашинасини маст ҳолда бошқараётиб, “Боғишамол” маҳалласи Алишер Навоий кўчасида хизмат вазифасини ўтаётган йўл-патруль хизмати катта инспектори П.Ч.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

П.Ч. олган тан жароҳатлари натижасида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё вилояти филиалида вафот этган.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, П.Ч.нинг ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, кўплаб суяк синиши жароҳатлари, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан Ж.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ИИБ ходимининг маст ҳолда машина бошқариши ЙПХ катта инспекторининг ўлимига сабаб бўлди