Шу йил 26 октябрга ўтар кечаси Андижон шаҳридаги «Dinar textile» МЧЖда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВБ ёнғин хавфсизлиги бошқармасига 25 октябрь 23:36 да хабар келиб тушган ва ўт ўчирувчилар соат 23:40 да воқеа жойига етиб борган.
Шундан сўнг соат 00:30 да бино тўлиқ ўраб олинган ва ёнғин 02:45 да ўчирилган. Ёнғин таҳминан 1500 квадрат метрни ташкил этган. "Дарё"нинг хабар беришича ёнғинни ўчириш пайтида 3-қаватдаги оловни ўчираётган ўт ўчирувчи Ж.Н. 2 қаватга қулаб, тан жароҳати олган. У дарҳол шифохонага ётқизилган, лекин шифокорларнинг саъй ҳарактларига қарамай у вафот этган.
Ҳозирда ёнғин юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса натижасида бошқа жабрланувчилар йўқлиги айтилмоқда.