Тошкентда навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Воқеа кеча, 26 октябрь соат 22:45 ларда Кичик ҳалқа йўлида содир бўлди. "Нексия" автомашинаси бетон тўсиққа бориб урилган.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчи 19 ёшли Бехруз К. вафот этган. Яна уч йўловчи шиофохонага ётқизилган. Дастлабки маълумотларга кўра ЙТҲ тезлик оширилиши натижасида содир бўлган.