Шу йил 19 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 2004 йилда туғилган тумандаги 7-сонли мактаб ўқувчиси Рахим А. ўз жонига қасд қилди.
Маълум бўлишича боланинг телефонидан беҳаё видеолар чиққан. Шундан сўнг ўқувчиниг синф раҳбари боланинг онасини чақирган. Онаси эса ўғлига танбеҳ берган ва шундан сўнг бола мактабдан югуриб чиқиб кетган. Ушбу воқеадан кейин Раҳим А. ўзини «Қарши Бош канали» «Дашт» қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмидаги кўприкдан ўзини сувга ташлаган ва ўз жонига қас қилган. Ушбу ҳолатга унинг ортидан югуриб чиққан синфдошлари ҳам гувоҳ бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.