Наманган вилоятида мудҳиш қотиллик содир этилди.
Маълум бўлишича, вилоятнинг Тўрақўрғон туманида яшовчи Абдурашид Аъзамов 2018 йилдан бери ота-онасидан мерос бўлиб қолган уйнинг бузилишидан қолган материал ва маблағлар устидан укаси Бахтиёр билан давомий жанжаллашган.
Шундай кунларнинг бирида кеч соат 23:00 да Абдурашид укаси билан жанжаллашгани келади. Шунда Бахтиёрнинг хотини эрининг уйда йўқлигини айтгани чиққанда унга пичоқ билан ҳамла қилиб ўлдиради ва ёнида турган икки қизи Холида ва Гулнозага ҳам ташланади. Ҳужум натижасида келини Гулнора ва жияни Холида воқеа жойида вафот этади. Гулнозанинг ҳаёти эса тиббий ёрдамнинг вақтида кўрсатилиши натижасида сақлаб қолинади.
Воқеа юзасидан бўлиб ўтган судда Абдурашид Аъзамовга 25 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.