Қашқадарёда бир кунда ҳоким ўринбосари ва ҳокимлик ходими пора билан қўлга олинди

Қашқадарёда бир кунда ҳоким ўринбосари ва ҳокимлик ходими пора билан қўлга олинди
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туман ҳокимлигининг икки ходими бир кунда пора билан қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси 1982 йилда туғилган Б.А. фуқаро 1965 йилда туғилган С.М.дан 100 доллар порани туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш учун олаётган вақтда қўлга олинган. Ходим фуқарога иссиқхона қуриш учун ер майдонини деҳқон хўжалиги шаклида эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган қарорни чиқартириб бермоқчи бўлган.

Шу куннинг ўзида ҳокимликда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 1966 йилда туғилган М.С. ходим Б.А.дан 100 долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 210 ва 212-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Б.А. ҳамда М.С. процессуал тартибда ушланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. iqtisodchi 31 октябр 2019 16:41
    корупцияни олдини олиш учун миллий хафсизлика ваклоатни бериш керак
  2. halmyrat 30 октябр 2019 14:45
    Juda qiziq
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қашқадарёда бир кунда ҳоким ўринбосари ва ҳокимлик ходими пора билан қўлга олинди