Фарғонада ҳокимнинг қарорини чиқартириб бериш эвазига 30 минг доллар талаб қилган кадастр ходимлари қўлга олинди

Фарғонада ҳокимнинг қарорини чиқартириб бериш эвазига 30 минг доллар талаб қилган кадастр ходимлари қўлга олинди
Фарғона вилоятида прокуратура ва ДХХ томонидан ташкил этилган тезкор тадбир натижасида пора талаб қилган ходимлар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Маълум бўлишича, “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Олтиариқ туман филиали мутахассиси Э.М. ва бошқалар туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш учун фуқаро О.Н.дан 30 минг доллар талаб қилган. Улар фуқарога 5 гектар ер майдонини боғдорчилик учун ажратиш ҳақида туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бермоқчи бўлган. Ходимлар талаб қилган пулнинг 22 минг доллари ва 28,5 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган пайтда қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан кадастр ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Аник 1 ноябр 2019 06:52
    Корупцияни кандай тугатиш мумкин экан-а.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Фарғонада ҳокимнинг қарорини чиқартириб бериш эвазига 30 минг доллар талаб қилган кадастр ходимлари қўлга олинди