Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг хабар беришича, интернетда тарқалган, Малика савдо комлексида содир бўлган ўғрилик видеолари иштирокчилари жиноят қидирув бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ пост патрул хизмати ходимлари томонидан дарҳол ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ тадбиркорларни ўз маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш учун кўрсатиладиган унча қиммат бўлмаган хизматларни олишда пулдан иқтисод қилмасликни сўраган.